БМТ қочқинлар ишлари бўйича агентлиги Европа иттифоқини белгиланган 120 мингдан кўпроқ қочқинларни қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Кўчиришнинг ишлаб чиқилган дастури айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун етарли эмас”, - таъкидлади агентлик матбуот котиби Мелисса Флеминг.