Бразилия ҳукумати 2016 йилги Олимпиада ўйинлари шиорини танлади

Спорт 22 Сентябрь 2015 1832

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Олимпиада-2016 ўйинларини ўтказиш кампанияси шиори сифатида “Ҳаммамиз – Бразилиядамиз” ибораси танланди. Бу ҳақда Folha de Sao Paulo нашри хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, мазкур шиорни танлаш тўғрисидаги қарорни шахсан мамлакат президенти Дилма Руссефф ўзининг жамоатчилик билан алоқаларига жавоб берувчи идораси ходимлари билан олиб борган қатор маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилган.

Бразилия ҳукумати томонидан инкор қилинган шиорлар орасида “Тер олтинга айланади” атамаси ҳам бор эди.

Тасдиқланган шиор фойдаланилган реклама кампанияси қиймати тегишли вазирликлар бунинг учун қанча миқдорда маблағ ажратишига боғлиқ. Федерал ҳукумат тасдиқлаган умумий бюджет эса 5,3 млрд бразил реали (1,36 млрд долларга яқин)ни ташкил этади.

XXXI ёзги Олимпиада 2016 йил 5-21 август кунлари бўлиб ўтади. Бу Жанубий Америкада бўлиб ўтган биринчи Олимпия ўйинлари сифатида тарихда қолади.

Кўпроқ янгиликлар