Брэд Питт рафиқаси Анжелина Жолининг 3 нафар суриялик етимни асраб олишига рози бўлмади

Маданият 22 Сентябрь 2015 4744

Голливуд актёри Брэд Питт ўз рафиқаси, актриса ва режиссёр Анжелина Жолининг яна 4 нафар етим болани асраб олиш бўйича билдирган таклифига розилик билдирмаган. RadarOnline нашрида ёзилишича, Жоли 4 нафар суриялик болани ўғил қилиб олмоқчи эди, лекин турмуш ўртоғи улардан фақат бирини қабул қилишга рози бўлган.

RadarOnline нашрида ёзилишича, Жоли қочқинлар лагерига сафар қилганида (Жоли жамоатчилик арбоби ва БМТ элчиси ҳам ҳисобланади) бу суриялик болалар билан танишиб қолганди.

Актриса бу болаларни айнан қайси мамлакатдаги лагерда учратганига аниқлик киритилмаган. Болалардан бири инглиз тилида сўзлаша олган ва у ўз отасини жангарилар олиб кетгани, онаси эса бомбардимон вақтида ҳалок бўлгани ҳақида айтиб берган.

Жоли АҚШга қайтаётганида бу болаларни ўзи билан олиб қайтишни истаган, лекин Питтга унинг бу истаги ёқмаган.

"6 нафар бола устига яна 4 нафарининг қўшилиши ростдан ҳам ҳаддан ташқари бўларди", деб ёзади журналист.

Нашрда ёзилишича, ушбу жуфтлик узоқ вақт мунозаралар ўтказгач, Бред Питт болаларнинг бирини қабул рози бўлган.

Жоли ва Питт оиласи суриялик муҳожир болаларни асраб олиши ҳақидаги хабарлар 2015 йилнинг февралидаёқ пайдо бўлган, лекин ўшанда улар бу хабарларга изоҳ билдиришмаганди.

Маълумот учун, 51 ёшли Брэд Питт ва 40 ёшли Анжелик Жоли оиласида асраб олинган 3 нафар бола яшайди - камбожалик Мэддокс, вьетнамлик Пакса ва эфиопиялик Захар. Шунингдек уларнинг 3 нафар биологик фарзандлари мавжуд: Шайло ҳамда эгизаклар Нокс ва Вивьен.

Ушбу жуфтлик ўртасидаги муносабатлар 2005 йилда ўрнатилган, улар 2014 йилнинг августида расман никоҳдан ўтишган.

Кўпроқ янгиликлар