Буркина-Фасонинг вақтинчалик президенти Франция элчихонасидан бошпана олди

Жаҳон 22 Сентябрь 2015 1219

Буркина-Фасонинг вақтинчалик президенти Мишель Кафандо Франциянинг Уагадугудаги элчихонасига келди.

Франциянинг бу мамлакатдаги элчиси Жиль Тибо Кафандонинг бошпана сўраб мурожаат қилгани ва розилик олгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.

Бундан олдинроқ Буркина-Фасо ҳарбийлари томонидан тузилган миллий демократлар кенгаши раҳбари генерал Жильбер Дьендре давлат тўнтариши натижасида гаровга олинган президент Мишель Кафандони озодликка чиқарганди.

Франция президенти Франсуа Олланд бу воқеаларга кескин танқид билан қараган ва ҳарбийлар томонидан зўравонлик билан ҳокимиятнинг эгалланишини финта сифатида баҳолаганди.

Кўпроқ янгиликлар