Собиқ Югославия бўйича БМТ Халқаро трибуналининг прокурори Карла дель Понте Сурия президенти Башар Асад ҳар қанча ҳокимиятда турмасин, адолатдан қоча олмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Асад амалдаги президентдир. Лекин вақти келиб адолат ўрнатилади”, - таъкидлади дель Понте.
Мисол тариқасида у Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевични эсга олди:
“Эсингизда бўлса, Милошевич президент эди ва тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларда иштирок этган эди. Шунда тинчлик шартномасига кела олдикми? Милошевич президент бўлиб қолди, лекин адолат қарор топди”.

1995 йилда Милошевич Дейтон сулҳини имзолаб, Боснияда 1992 йилда бошланган урушга якун ясаганлардан бири бўлган эди. Лекин 1999 йилда у АҚШ томонидан ҳарбий жиноятларда, Женева конвенциясини бузишда ва геноцидда айблади. Гаага трибуналидаги суд иши 5 йил давом этиб, судланувчининг ўлими туфайли тўхтатилди.

2012 йилда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси Карла дель Понтени Сурияда инсон ҳуқуқлари поймол қилинишини тергов қилиш комиссияси таркибига қўшди.