Ди Каприо 1980-йиллардаги мафия ҳақидаги сериалга продюсерлик қилади

Маданият 22 Сентябрь 2015 1498

Таниқли актёр Леонардо Ди Каприо 1980-йиллар ҳаёти бўйича ишланган сериалда продюсер сифатида ишлайди. Vanity Fair нашри маълумотига кўра, бу лойиҳа Showtime канали билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Маълум қилинишича, бу сериал воқеалари Бруклин шаҳрида кечади. Телефильм ижодкорлари асосий қаҳрамонлар сифатида мафия бошлиғи ва унга қарама-қарши махсус хизмат агенти образларини жонлантиришади. Бундан ташқари, муаллифлар Уолл-Стритт кўчасида мафия ва давлат органларининг қай даражада таъсирга эга бўлганини кўрсатиб беришмоқчи.

Ҳозирча сериалнинг номи айтилмаган, лекин сценарий Бретт Жонсон томонидан ёзилгани аниқ бўлган. Ушбу сценарийнавис бундан олдин ҳам Showtime телеканали билан ҳамкорликда "Рэй Донован" ва "Ақлсизлар" каби бошқа драмалар устида ишлашганди.

Қайд этиш керакки, Ди Каприо учун бу илк телелойиҳа эмас. Бундан олдинроқ, у Entertainment One билан Саймон Тойнанинг "Қидирувчи" (The Searcher) романи асосида фильм ишлаш бўйича келишув тузганди. Ушбу лойиҳада Ди Каприонинг ўзи ҳам рол ижро этган, бу фильм 2015 йилнинг декабрида киноэкранларда пайдо бўлиши кутилмоқда. Фильмда "Бёрдман"даги иши учун Оскар мукофоти билан тақдирланган Алехандро Гонсалес Иньярриту режиссёр сифатида ишлаган.

Кўпроқ янгиликлар