Эрон ҳарбий денгиз кучлари қўмондони контр-адмирал Ҳабибулла Сайёрий яқинда Россия ҳарбий денгиз флоти билан ҳамкорликда ҳарбий ўқувлар ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

“Яқинда биз Ҳиндистон ва Россия флотилиялари билан ҳамкорликда ўз ҳудудий сувларимизда ўқувлар ўтказган эдик. Эндиликда Россия флоти билан қўшма ўқувлар ўтказамиз”, - маълум қилди у.