Францияда полиция Кале шаҳридаги бир қатор ноқонуний қочқинлар лагерларини бартараф этиш бўйича кенг миқёсли амалиётларни олиб борди, дея хабар бермоқда Agence France-Presse.

Мазкур операциялар маҳаллий ҳукумат рухсати билан ўтказилди.

Ойдинлик киритилишича, мазкур лагерларда тахминан 400 нафар муҳожир яшаётган бўлган. Уларга яшаш учун бошқа бошпана таклиф этилмади.

Шунингдек, ОАВ маълумотларига кўра, полиция лагер ҳудудида хавфсизликни таъминлаш учун шароитлар мавжуд эмаслигидан норози бўлган қочқинларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланган.

Бундан аввалроқ, Франция бош вазири Манюэль Вальс мамлакат ҳукумати Германия сингари қочқинлар оқими ниҳоятда тартибсиз қиёфа олган шароитда чегаралар бўйлаб назоратни кучайтиришга тайёр эканини маълум қилган эди.