Норвегия суди иш пайтида маст ҳолатда бўлган АirBaltic самолёти экипажи сардорини 10 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда Delfi нашри.

Нашрнинг маълум қилишича, прокурор бир йиллик қамоқ жазосини сўраган. Самолёт экипажи сардори ва яна уч нафар аъзоси парвозга чиқиш олдидан текширилганда, уларнинг қонидаги алкоголь миқдори рухсат берилган 0,2 промилледан қўпроқ бўлгани аниқланган.

Аввалроқ Осло суди самолёт экипажининг 4 нафар аъзосидан уч нафарини турли қамоқ жазоларига тортган эди: самолётнинг иккинчи учувчиси 6 ойга, стюардессалардан бири 45 кунга, иккинчиси 60 кунга озодликдан маҳрум этилган.