Жаҳонда 4 млрдга яқин одам интернетга уланмаган

Технология 22 Сентябрь 2015 1457

4 млрдга яқин одам, яъни сайёрамиз аҳолисининг 57 фоизга яқини интернетга киришга имкони йўқ. Бу ҳақда БМТнинг интернет-технологияларни ривожлантириш бўйича қўмитаси маълум қилди. Буни Reuters ахборот агентлиги келтирмоқда.

Қўмита вакилларининг айтишича, ривожланган давлатларда интернет бозори тўлиб кетган бир вақтда дунёнинг 48 та энг камбағал давлатидаги 90 фоизга яқин аҳоли интернетга уланмаган. Шунингдек, янги уланишлар ўсиши суръатлари жорий йилда сустлашади, ҳамда 8,1 фоизни ташкил қилади. 2012 йилгача бу кўрсаткич йилига камида 10 фоизни ташкил қилган. Комиссиянинг маълум қилишича, интернетга уланганлар сони 4 млрдга 2020 йилдан кейин етади.

Комиссиянинг таъкидлашича, Facebook фойдаланувчилари сони интернет фойдаланувчилари сонидан тезроқ кўпаймоқда.

Кўпроқ янгиликлар