Жиззахлик киракаш аёлни мижози тунаб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, 1979 йилда туғилган Дилафрўз исмли аёл Жиззах шаҳри ҳудудида Cobalt русумли машинада ҳайдовчилик қилиш орқали ишлаб келган. Бир куни у машинага 1996 йили туғилган Мўмин исмли ўспиринни миндириб, айтилган манзилга элтиб қўйган. Аммо ҳисоб-китоб қилиб, машинадан тушиш ўрнига Мўмин ёнидан пичоқ чиқариб, ундан ичида 13 млн сўм бор бўлган сумкани олиб қочиб кетган.

Вақтида қилинган мурожаат натижасида милиция ходимлари талончини тез орада қўлга олишган.