Калифорния штатининг шимолий қисмидаги Лемур шаҳри яқинида F-18 русумли ҳарбий қирувчи самолёт қулаб тушган. Бу ҳақда Los Angeles Times хабар берган.

Манбада ёзилишича, самолёт очиқ майдонга қулаган.

Патрул полицияси вакили Скотт Жобингернинг маълум қилишича, айни вақтда учувчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Тахминларга кўра, у қулаш арафасида парашют орқали қутилиб қолган бўлиши мумкин.

Айни вақтда воқеа жойида денгиз авиацияси ходимлари бўлиб туришибди.