Жамоа сардори Тодд Рейхарт Невададаги 16 анъанавий WHPSC мусобақалари давомида бир қатор тезлик рекордлари ўрнатди.

17 сентябрда канадалик велосипедчи Eta велосипедини соатига 137,49 кмгача тезлаштиришга муваффақ бўлди. 18 сентябрда эса у бу кўрсаткични 139,21 км/соатга, 19 сентябрда эса 139,45 км/соатга етказди.