Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 21 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ўзбекистон Халқ артисти Обид Юнусов оламдан ўтди>>

Бугун, 21 сентябрь куни 04:50ларда Ўзбекистон Халқ артисти, Обид Юнусов 81 ёшида оламдан ўтди

Поп-Қўқон-Андижон темир йўл участкаси электрлаштирилади>>

Яқинда Ўзбекистон темир йўлчилари 186 км узунликдаги Поп-Қўқон-Андижон темир йўл участкасини электрлаштиришга киришади

Ҳарбий хизмат ўтамаганларнинг пуллари қайтарилади>>

Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 267-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

Суриялик исёнчилар Россияга “Иккинчи Афғонистон”ни ваъда қилмоқда>>

Агентлик Башар Асад режими ҳамда ИШИДга қарши курашаётган суриялик исёнчилар сафларида сўровнома ўтказди

Макка шаҳрида 1,3 млн зиёратчи ҳаж ибодатларини адо этади>>

Саудия Арабистони 2015 йилда ҳаж ибодатларини адо этиш истагидаги зиёратчиларни қабул қилишни тўхтатди. Макка шаҳрига келган ҳожиларнинг умумий сони 1,3 миллион нафардан ошди

Нетаньяху Россияга келгани сабабларини ойдинлаштирди>>

Россия президенти Владимир Путин Москвага ташриф буюрган Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашди

АҚШ Эстонияга 12 дона ҳужумчи самолётни жойлаштиради>>

АҚШ Эстония ҳудудига 12 дона А10 ҳужумчи самолётини жойлаштиришни мўлжалламоқда

Путин Яқин Шарқда Россиянинг ҳаракатлари доимо масъулиятли бўлганини таъкидлади>>

Россиянинг Яқин Шарқдаги ҳаракатлари доимо масъулиятли бўлган ва шундай бўлиб қолади, деб айтди Россия президенти Владимир Путин Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашуви давомида

ОАВ: Маккада ёнғин туфайли меҳмонхонадан 1,5 минг нафар ҳаж зиёратчиси эвакуация қилинди>>

Саудия Арабистонига ҳаж амалини адо этгани келган камида 1,5 минг зиёратчи Маккадаги меҳмонхонада чиққан ёнғин туфайли эвакуация қилинди. “Ал-Вафд” газетаси электрон версиясининг маълум қилишича, ёнғин оқибатида яманлик 4 киши жароҳат олган

Ўзбекистонда пахтачилик саноатида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг ўтказилади>>

Ўзбекистонда пахтачилик саноатида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатини текшириш мақсадида бундан аввал ҳам, 2013 2014 йилларда  халқаро мониторинг ўтказилганди

Грециядаги парламент сайловида Радикал сўл кучлар коалицияси 35,47 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлди>>


Алексис Ципрас бошчилигидаги Радикал сўл кучлар коалицияси Грецияда якшанба, 20 сентябрь куни ўтказилган муддатдан аввалги парламент сайловларида 35,47 фоиз овоз тўплаб ғолибликни қўлга киритди

АҚШ давлат котиби: Суриядаги инқирозни фақатгина сиёсий йўл билан ҳал қилиш мумкин>>

АҚШ давлат котиби Жон Керри Суриядаги инқирозни фақатгина сиёсий йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди

Арманистон мустақиллигининг 24 йиллиги нишонланмоқда>>

Бугун, 21 сентябрь куни Арманистон фуқаролари мамлакат мустақиллигининг 24 йиллигини нишонлайди. Шу куни пойтахт Ереван шаҳрида бир қатор байрам маросимларини ўтказиш режалаштирилган

ОАВ: Нигерияда содир бўлган бир неча терактлар қурбонлари сони 50 нафарга етди>>

Нигерияда содир бўлган бир неча терактлар натижасида 50 киши қурбон бўлди, яна 95 киши жароҳат олди

БМТда халқаро тинчлик кунини нишонланади>>

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қуролли можаролар авж олган широитда Халқаро тинчлик кунини нишонламоқда. Мазкур сана арафасида БМТ бош котиби Пан Ги Мун барча ҳарбий ҳаракатлар иштирокчиларини бир кун давомида қурол-яроғларни йиғиштириб, қарама-қаршиликларни тўхтатиб туришга чақирди