ИШИД террорчи гуруҳи Россияга жиддий хавф туғдирмоқда. Бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби Николай Бордюжа ТАСС агентлигига баёнот берди.

“ИШИД барча давлатларга таҳдид солаётган ёвузликдир. ИШИД жангарилари сафларида Европанинг барча давлатлари, Россия, КХШТга аъзо давлатлар вакиллари бор. Улар бир кун келиб ўз юртларига қайтади, бунинг оқибатлари қандай бўлиши тушунарли”, - деди Бордюжа.

Унинг фикрича, ИШИД ўз таъсирин кучайтиришга ва янги ҳудудларни эгаллашга ҳаракат қилмоқда.