LG оммавий равишда букилувчан гаджетлар учун дисплейлар ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

Технология 22 Сентябрь 2015 1213

Жанубий Корея ОАВлари хабарларига кўра, LG Display компанияси яқин орада букилувчи смартфонлар ва фаблетлар учун дисплейлар ишлаб чиқаришни бошлайди.

Қайд этилишича, янги турдаги букилувчан экранларнинг ишлаб чиқарилиши дастур ишлаб чиқариш бизнесига эга қандайдир корпорациянинг буюртмаси бўйича ўзлаштириб олинади. Бу сирли буюртмачи high-end синфидаги смартфонлар сегментида Apple ва Samsung компанияларига рақобатчилик қилмоқчи.

LG буюртмачиси Samsung’нинг букилувчи дисплейларини ҳам синовдан ўтказган, бироқ қандайдир сабабларга кўра улардан фойдаланишдан воз кечишга қарор қилган. LG’нинг ҳамкори номи келтирилмаётган бўлсада, гап Microsoft корпорацияси ҳақида кетаётгани тахмин қилинмоқда.

Шунингдек маълум қилинишича, бу дисплейларнинг ишлаб чиқарилишига 900 млн долларлик сармоя киритилган. Экранлар органик светодиодлар (OLED) технологияси негизида ишлаб чиқарилиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, бу дисплейларнинг чидамлилиги анча юқори бўлиши айтилмоқда: уларни 100 минг мартагача букиб, яна ўз ҳолига келтириш мумкин бўлади.

Samsung бир неча кун аввал букилувчи смартфонлар ишлаб чиқаришни режалаштираётгани маълум бўлганди. Бундай қурилмалар 2016 йилнинг январидаёқ намойиш қилиниши кутилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8620 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42484 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68487 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41455 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 148729 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40039 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 1315 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1791 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар