Маккада 45 даража иссиқда жума намози ўқилди

Жаҳон 22 Сентябрь 2015 3593

18 сентябрь куни Маккадаги бутун дунёдан тўпланган зиёратчилари биргаликда жума намозини адо этди.
Оломон қулай жойларни эгаллаш мақсадида эрталабдан майдонда тўплана бошлади. Айримлар бунинг учун ҳатто нонуштадан ҳам воз кечишди.

Жума куни пешинда ҳаво ҳарорати 45 даража иссиқ бўлганига қарамай, намоз адо этилди. Шундан сўнг жамоат меҳмонхоналарга қайтиб кетди.

Ишонилишига кўра, ал-Ҳаром масжидида ўқилган намознинг савоби бошқа масжидлардаги намоздан 100 минг ҳисса ортиқ. Кун иссиғи ва бошқа ноқулайликларни енгиб ўтишда шу ишонч кўп зиёратчиларнинг куч берди. Шу билан бирга, айримларга бу салбий таъсир кўрсатиб, соғлиғи бироз ёмонлашганлар, ўзларини ёмон ҳис қила бошлаганлар ҳам бўлди.

Кўпроқ янгиликлар