Россиянинг «Голос» шоусининг болалар учун мўлжалланган танлови ҳакамлари сафида ўзгариш юз берадиган бўлди. Ўтган йилги ҳакам Максим Фадеев бу йилги мусобақада иштирок этмасликка қарор қилган.

47 ёшли продюсер бунинг сабабини аниқ ошкор этмаган.

«Мен осон бўлмаган шахсий қарорга келдим. Ўйлашимча, бу тўғри қарор бўлди», — деб ёзади Фадеев твиттердаги саҳифасида.

Шунингдек у, бу танлов ҳакам-мураббийлигидан фақатгина болалар сабаб кетишни истамаган пайти ҳам бўлганини таъкидлаб ўтган.