Мисрда 5 тонна марихуана олиб кетилаётган кема қўлга олинди

Жаҳон 22 Сентябрь 2015 1862

Мисрнинг Хургада шаҳри яқинида 5 тонна марихуана олиб кетилаётган кема қўлга олинди. Бу ҳақда The Ciaro Post нашри хабар берди.

Гиёҳванд моддалар елканли яхта бортида аниқланди. Шунингдек, текширув жараёнида 95та мобил телефони ҳам топилди. Кемада ҳеч ким йўқ эди. Айни пайтда қирғоқ ҳимояси хизмати яқин атрофдан гумондорларни қидирмоқда.

Ҳарбий ахборот манбаларининг қайд этишича, шу каби юклар мунтазам равишда Синай ҳудудига олиб келиниб, шу ерда гиҳёванд моддалар бутун Миср бўйлаб тарқатилади.

Кўпроқ янгиликлар