Афсонавий бокс қироли, 3 карра жаҳон чемпиони Муҳаммад Али “Инсонпарварлик учун” ордени билан тақдирланди. Етмиш уч ёшли боксчи узоқ йиллардан сўнг жамоатчилик олдидаги тақдирлаш маросимида қатнашди. “Эслатиб ўтамиз, боксчи 1964 йили исломни қабул қилган ва Кассиус Клей исмини Муҳаммад Алига ўзгартирган”, деб ёзади Muxlis.uz. Муҳаммад Али фаолияти давомида оғир вазн бўйича 3 марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, инсонпарварлик ва хайрия тадбирларидаги иштироки учун бир неча мукофотларга лойиқ кўрилган.