Имконияти чекланган болалар учун NEXT савдо-кўнгилочар мажмуаси “Ҳар бир болага хурсандчилик ва қувноқ кайфият” – деб номланган ижтимоий лойиҳа ташкил этмоқда. Бу ижтимоий лойиҳанинг асосий мақсади руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсони булган болаларнинг мурғак қалбига қувонч ва қувноқ кайфият улашиш ҳисобланади.

NEXT савдо-кўнгилочар мажмуаси ўсиб келаётган авлодни маънавий ва марифий жиҳатдан тўғри тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшиб, шу соҳада зарур бўлган чора–тадбирларни амалга ошириб келмокда. Шу жумладан, меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган даун, аутизм, ДЦП ва ақли заиф болалар учун, NEXT савдо-кўнгил очиш мажмуаси уларни ташриф буюра олмасликларини инобатга олиб шу ижтимоий лойиҳа, яъни “Юра даврига саёҳат” масканидаги динозавр макетини (Тираназавр Рекс) ва қизиқарли Сеҳргар шоуси билан болалар уйларига ташриф буюришга қарор қилди. Ташриф доирасида, 2015 йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Яккасарой туманлардаги бир нечта меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болаларнинг қалбига қувонч ва қувноқ кайфият улашиш учун нафақат ажойиб томошалар, балки динозаврлар ҳақида илмий ва тарихий маълумотларни тақдим этиш ўрин олган.

“Ижтимоий масъулият иш жараёнимизда алоҳида ўрин эгаллайди. Биз учун оилавий қадриятлар хамда аҳолининг соғлом турмуш тарзи муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун баркамол авлодни вояга етказишда оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшишни бурчимиз деб биламан”, - деб таъкидлади “Илмий лаборатория”нинг илмий раҳбари Нодира Иброҳимова.