Nike “мазали” кроссовкаларни ишлаб чиқарди

Жамият 22 Сентябрь 2015 1692

Nike спорт буюмлари маркаси ўзининг Air Max 90 City аёллар кроссовкалари жамланмасининг 6 моделини янгилаб, уларни дунёнинг Нью-Йорк, Париж, Токио, Лондон, Шанхай ва Милан сингари шаҳарларидаги ширинлик ва ичимликлар номи билан атади.

Улар чарм, замш (ҳайвон териларидан тайёрланадиган юмшоқ бахмалсимон чарм) ҳамда ёрқин ва рангдор сунъий материаллардан тайёрланган, дея хабар қилинади компания пресс-релизида.

Нью-Йоркда Nike ижодкор жамоаси қулупнайли чизкейк (АҚШ ва Европа давлатларида оммалашган пишлоқ солинган ширинлик)ни танлаган бўлса, Токиода эса Хараюку мода тумани ресторанларида тортилувчи оқ гуручдан тайёрланувчи креплар (блинчиклар) номи билан аталди. Париж ва Миланда ушбу маҳсулот макарун-пирожнийлари, Шанхайда торт, Лондонда “Eton Mess” деб номланган анънавий ширинлик билан аталди.

“Десерт”-кроссовкалар Nike`нинг турли мамлакатларидаги дўконлари ва расмий сайтида савдога чиқарилади.

Nike — спорт буюмлари, кундалик фойдалананиш учун либос ва оёқ кийимлари ишлаб чиқарувчи компания бўлиб, 1964 йилда АҚШда асос солинган. Дастлаб Blue Ribbon Sports номи билан аталган. Nike маҳсулотлари Nike Golf, Nike Pro, Nike+, Air Jordan, Nike Skateboarding брендлари остида тайёрланади. Шу билан бирга, Cole Haan, Hurley International ва Converse брендлари ҳам компанияга тегишли. Унинг бош қароргоҳи АҚШнинг Орегон штатидаги Бивертон шаҳрида жойлашган.

Air Max 90 City Tokyo - Harajuku Crepe

Air Max 90 City New York - Strawberry Cheesecake

Air Max 90 City Milan - Aperitivo

Air Max 90 City London - Eton Mess

Кўпроқ янгиликлар