Норвегия ҳукумати вакиллари яқин бир неча йил ичида АҚШдан бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларидан 52 дона харид қилинишини тасдиқладилар. Бу ҳақда Reuters агентилиги хабар бермоқда.
Норвегия мудофаа вазири Ине Эриксен Сёрейденинг маълум қилишича, Осло Россиянинг Болтиқбўйида куч намойиши ўтказаётганидан хавотирдадир.
Унинг таъкидлашича, Осло Москванинг хатти-ҳаракатларини кузатишда давом этмоқда ҳамда унинг томонидан уюштирилиши мумкин бўлган провокацияларга тайёргарлик кўрмоқда.