ОАВ: 2015 йилда селфига суратга тушиш вақтида ҳалок бўлганлар сони акулалар ҳужумидан вафот этганлардан ортиб кетди

Жамият 22 Сентябрь 2015 2915

22 сентябрь куни Mashable портали 2015 йилда селфига суратга тушиш вақтида ҳалок бўлганлар сони акулалар ҳужумидан вафот этганлардан ортиб кетганини хабар қилди. Биргина инглиз нашрларининг ўзида селфи тушишга уринишда оламдан кўз юмганлар ҳақидаги хабарлар сони очиқ денгизда акулар ҳамласидан вафот этганлардан кўпроқ эълон қилинган.

Акулалар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ҳақида хабар беришга ихтисослашган sharkattacksurvivors.com сайти маълумотига кўра, 2015 йилда дунё миқёсида сув йиртқичлари ҳамласи натижасида 8 киши вафот этган.

Ўз навбатида, Mashable инглиз матбуотида энг камида 12 ўлим ҳолати селфи тушиш билан боғлиқ хабарларни эълон қилган. Улар орасида 2015 йил май ойида тўппончани пешонасига тираб селфига тушишда ўзини отиб қўйган россиялик қиз, поезд томида суратга тушмоқчи бўлиб электр токи уришидан ҳаётдан кўз юмган ёшлар ва бошқалар ўрин олган. Энг сўнгги шов-шувли ҳолат эса 18 сентябрь куни рўй берди. 66 ёшли япон ўз дўсти билан Ҳиндистонда Тож Маҳал пойида селфига тушишда сирпаниб кетиб, ҳаётдан кўз юмган эди.

Бироқ мазкур маълумотларни тўлиқ деб ҳисоблаб бўлмайди. 5 июль куни Россия ОАВ 2015 йилда дунё бўйича энг камида 50 ўлим ҳолати айнан селфи натижасида содир бўлганини эълон қилган эди. РИА “Новости” агентилигининг маълум қилишича, 2015 йил аввалидан буён фақатгина Россиянинг ўзида 100дан зиёд бахтсиз ҳодиса автопортрет ишқибозлиги оқибатида рўй берган.

Кўпроқ янгиликлар