АҚШ Германия ғарбидаги авиабазада B61-12 русумидаги атом бомбасидан 20 дона жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда Германиянинг ZDF телеканали хабар қилди.

“Рейнланд-Пфальц федерал ерида, Бюхель яқинидаги бундесвер авиабазасида шу кунларда АҚШнинг янги авиабазаларини жойлаштиришга тайёргарлик бошланади. Бу маълумотни телеканал қўлига келиб тушган АҚШ бюджет режалари ҳам тасдиқлайди.

Уларга кўра, 2015 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Германиянинг “Торнадо” қирувчиларини B61-12 ядровий қурол тизими билан таъминлаши кўзда тутилган”, - дейилади дастурда.