Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Россиянинг "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов кеча жароҳат олди.

Ярим ҳимоячи 21 cентябрь куни "Урал"га қарши кечган учрашувнинг 22-дақиқасида гол киритиб, ҳисобни очган. Аммо орадан икки дақиқа ўтар ўтмас жароҳат олиб майдонга чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Ҳозирча Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардорининг жароҳати қай даражада оғир экани маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа 8 октябрда ЖЧ саралаши доирасида сафарда Баҳрейнга қарши майдонга тушиши лозим.