Opera интернет-браузери янги фирма услубини тақдим этди. Шунингдек унда компания логотипи ҳам ўзгаргани маълум қилинди, деб ёзилади компания блогида.

«Янги бренд – бу мураккаб структура, шунчаки иконка, ранг ва шрифтларни алмаштириш эмас. Бу бизнинг маҳсулотларимиз тарихимиздаги бутунлай янги бир бирлашган тизим», дейилади хабарда.

Шунингдек хабарда ёзилишича, янгича кўринишдаги Opera логотипи туширилган Opera mini иловаси iOS ва Opera Mediaworks платформалари учун қўлланилиши бошланган. Бир неча ой ичида Operaнинг барча турдаги хизматлари: компьютер, Android операцион тизими бошқа хизматлари учун янгича кўриниш жорий этилади. 

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Opera интернет-браузери ҳозирда бир миллиарддан ортиқроқ мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.