Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши башоратларини ўзгартирмаган ҳолда, ушбу кўрсаткични 2015 йилда 7, 2016 йилда 7.2 фоиз ҳажмида қолдирди. Бу ҳақда ташкилотнинг “2015 йилда Осиё бозорининг ривожланиш истиқболлари” номли ҳисоботида айтилди.

Экспертларнинг фикрича, табиий газ, олтин, мис, пахта нархининг тушиб кетиши ҳамда Қозоғистон, Жанубий Корея ва Россия иқтисодиётининг пасайиши оқибатида Ўзбекистоннинг экспорт сектори анча заифлашган.