Ўзбекистон делегацияси Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳридаги Х Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ва унинг доирасида ташкил этилувчи “Китоб – ҳамкорлик ва тараққиёт сари йўл” илмий конференциясида иштирок этади.

Форумда юртдошларимиздан ташқари АҚШ, Британия, Австрия, Германия, Россия, Туркия, Италия, Корея Республикаси, Эрон, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва бошқа давлатлардан 140га яқин нашриёт уйлари ва полиграфия ташкилотлари, тадбиркор ва адабиёт доиралари вакиллари иштирок этади.

Делегациялар таркибида машҳур адабиётшунослар, таржима усталари, олимлар, рассом-иллюстраторлар, журналистлар, шунингдек, мазкур соҳадаги давлат ва йирик илмий-таълимий тузилмалар – Кембриж, Оксфорд ва Иллинойс университетлари, Иван Федоров номидаги Москва давлат нашриёт университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Россия Фанлар академияси ва бошқалар вакиллари кирган.