Ўзбекистонда охирги бир ярим йил ичида Ўзбекистонда кўмир брикетлари ишлаб чиқарувчи 31 фабрика ишга туширилган. Уларнинг умумий қуввати йилига 240 минг тонна кўмир ишлаб чиқариш лаёқатига эга, деб маълумот беради “Ўзбеккўмир” бош директори Носиржон Умаров.

2015 йилнинг 2 июлидан бошлаб республикада кучга кирган тартибга кўра, кўмир фақат махсус дистрибьюторлик марказлари орқали сотилиб, уларнинг секин-аста кўмирга ўтиши кўзда тутилган.

Умаровнинг сўзларига қараганда, фабрикалар Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда ташкил этилган.

Бугунги кунга қадар дистрибьюторлик марказлари 8.9 минг тонна кўмир брикетларини реализация қилган бўлиб, улардан 5.6 минг тоннаси бюджет ташкилотларига, 3.3 минг тоннаси аҳолига етказилган.