2015 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида ШҲТ доирасидаги муносабатларнинг амалий жиҳатлари, Ўзбекистон ва Хитой кун тартибининг бошқа масалалари муҳокама қилинди.