"Ўзбеккўмир" АЖ: Республика аҳолиси 1 декабргача кўмир ва кўмир брикетлари билан таъминланади

Иқтисодиёт 22 Сентябрь 2015 3632

Жорий йилнинг 22 сентябрь ҳолатига кўра, “Ўзбеккўмир” АЖ да кўмир қазилиши 2,6 млн. тоннани ташкил этди.

2015 йил январидан 22 сентябрь кунигача бўлган вақт давомида 2,7 млн.тонна кўмир етказиб берилди (95 фоиз), шу жумладан «Ўзбекэнерго» АЖ га 2,2 млн. тонна, бюджет соҳаси ташкилотларига 246,5 минг тонна, аҳолига 167,0 минг тонна, биржа савдолари орқали ва бошқа ташкилотларга 68,8 минг тонна.

Аҳоли, бюджет соҳаси ташкилотларни ва иқтисоднинг реал соҳаси корхоналарини узлуксиз кўмир билан таъминлаш мақсадида, ҳамда кўмирни сотиш бўйича йиғилиб қолган кечикишни қоплаш мақсадида кўмир ва кўмир брикетларини етказиб беришнинг етиб олиш тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, уларга асосан бюджет соҳаси ташкилотлари кўмир ва кўмир брикетлари билан жорий йилнинг 1 ноябригача, аҳоли эса, 1 декабргача таъминланади.

Шунингдек, республика истеъмолчиларига кўмир етказиб берилишини таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг январь-22 сентябрь даврида 2,6 минг тонна миқдорида (100,9 фоиз) кўмир етказиб берилди, шу жумладан «Ўзбеккўмир» АЖ бўйича – 2 436 минг тонна (106,1 фоиз), «Апартак» МЧЖ – 68,2 минг тонна (32,3 фоиз), «Шаргункўмир» – 89,1 минг тонна (122,1 фоиз).

Айни вақтда кўмир олувчиларнинг ягона электрон маълумотлар базасини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда, у компаниянинг ҳудудий дистрибьютор марказларида ўзбекистонликларга хизмат кўрсатиш вақтини қисқартириш имкониятини яратади. Ҳозирги кунда республиканинг барча вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида 14та ҳудудий дистрибьютор маркази яратилган, улар мамлакатнинг барча минтақаларида зарур бўлган омборхона ва маъмурий хўжалик бинолар, автомеханизмлар ва махсус техника билан жиҳозланган, аҳоли ва бюджет ташкилотларга кўмир маҳсулотларини харид қилиш билан шуғулланаётган 72та филиалга эга.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар