БМТ бош котиби Пан Ги Мун душанба куни Қуддусдаги муқаддас жойларда статус-кво сақланиши лозимлигини айтди. Шунингдек, у фаластинликлар ва исроилликларни вазиятни кескинлаштириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлар ва баёнотлардан қочишга чақирди.
Маълум бўлишича, бу тилаклар унинг томонидан Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон мулоқоти чоғида айтиб ўтилган.
“Бош котиб Ибодатхона тепалигидаги вазиятдан ташвишда эканлигини таъкидлади ҳамда икки томонни ҳам кескинликни бартараф қилишга чақирди”, - дейилади расмий коммюникеда.
Эслатиб ўтамиз, Ибодатхона тепалигида яҳудийлар муқаддас санайдиган Йиғи девори ва мусулмонлар муқаддас санайдиган ал-Ақсо масжиди жойлашган. Яҳудий янги йили нишонланиши арафасида ҳудудда хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу ерда полиция назоратининг кучайтирилиши оқибатида араблар билан тўқнашувлар юзага келди.