Қирғизистонда ЕИИга аъзоликдан сўнг божхона тўловлари ҳажми кўпайди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг фикрича, мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш ҳақидаги қарори жуда тўғри бўлган.

Бу ҳақда унинг сешанба куни Бишкекда иш бошлаган Қирғизистон-Россия минтақалараро тўртинчи конференцияси иштирокчиларига йўлланган мурожаатда айтилди.
Давлат раҳбари аъзоликдан сўнг божхона тўловлари бироз кўтарилганини қайд қилиб ўтди.
“Бизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз учун янги бозорлар ва имкониятлар очилди. Бир ой ичида божхона тўловлари ошиб, тижорий фаолият жонланди”, - дейилади мурожаатномада.