Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирмайдиган давлатлардан Қирғизистон орқали маҳсулотлар ташиш миқдорига рухсат берувчи махсус рухсатнома бланкаларини киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги транспорт қўмитаси раиси Асад Асовбоев иқтисодий сиёсат бўйича Сенат қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида тегишли қонун лойиҳасининг кўриб чиқилиши давомида маълум қилди. Бу ҳақда BNews.kz мухбири маълум қилди.

“Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги баённомага кўра учинчи давлатлар чиқишлари ва ташишларига рухсат бериш тизимини киритиш кўзда тутилган. Бу ташишлар икки давлатга тегишли ҳамда транзит эмас, шунинг учун уларга барча шартлар сақланиб қолади: улар рухсатсиз амалга оширилади. Бироқ ЕОИИга кирмайдиган учинчи давлатлардан ташишларга рухсатнома бланкалари керак бўлади”, деб айтди Асовбоев.

Асовбоевнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳаси ЕОИИ келишувининг рухсатсиз ички транзит ташишлар бўйича бандига мос келтиришга ва бир вақтнинг ўзида маҳаллий ташувларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.

“Рухсатнома ташиш сонини чеклайди. Мисол учун Туркия автомобиллар парки Қозоғистонникидан катта. Шунинг учун чекловчи бланка асосида тартиблаштириш бўлмаса, унда бизнинг ташувчилар бу бозорни эгаллай олмайдилар: чунки туркларнинг машиналари кўп ва шунинг учун улар кўпроқ ташийдилар. Мисол учун, ҳамкорларимизда 30 мингта, бизда эса 5600 та машина бўлса, унда 5 мингта ташишга рухсат берамиз.

Агар улар ўзларига ажратилган квотани тугатган бўлсалар, яъни 5 мингта ташишни амалга оширишган бўлсалар, унда қозоғистонлик ташувчилар ҳам 5 мингта ташишни амалга оширишлари керак бўлади. Ва шундан кейингина биз қўшимча квоталар берамиз. Тенглик шартларида квота белгиланган ва ҳамма шу квота доирасида ташишларни амалга ошириши керак”, деб тушунтирмоқда Асовбоев.