Бугунги кунда Францияда яшаб келаётган россиялик тижоратчи, собиқ сенатор ва Межпромбанк асосчиси Сергей Пугачёв Россиядан 12 млрд доллар миқдорида товон пули ундиришни мақсад қилди. Унинг матбуот котиби тегишли даъво аризаси халқаро ҳакамлик судига топширилганини айтиб ўтди.

Айтилишича, Россия ҳукуматининг банкирга етказган моддий ва маънавий зарари айнан шу миқдорда монетизация қилинади.
“Охирги бир неча йил мобайнида Россия мени, оиламни ва инвестицияларимни бир неча йўллар билан таъқиб қилмоқда. Аммо мени бу билан қўрқита олмайди. Мен халқаро ҳакамлик суди Россиянинг хатти-ҳаракатларига халқаро стандартлар бўйича баҳо беришига умид қиламан”, - таъкидлади тижоратчи.

Ўз навбатида, унинг адвокати Эдвард Кехо Россиянинг ҳаракатлари унинг Франция билан имзолаган келишувларига зид келади.
2010 йилда Пугачёв томонидан ташкил этилган Межпромбанк банкротликка учради. 2013 йилга келиб Россияда мамлакатни тарк этиб бўлган банкирга нисбатан жиноий қўзғатилди. У 28 млрд рубль ўғирлаганликда айбланмоқда.