Рим папаси Франциск замонавий дунёдаги мавжуд муаммоларни Россиянинг иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди, деган фикрда. У Кубадаги ташрифи давомида шундай фикр билдирган.

"Россия билан маслаҳатлашмасдан дунёдаги муҳим муаммоларга тугал ечим топиб бўлмайди", дея қайд этган Рим папаси.

У Россиянинг Ватикандаги элчихонаси билан мустаҳкам алоқалар мавжудлигини қўшимча қилиб ўтган.

Бироз олдинроқ, Рим папаси 25 сентябрь куни Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин билан учрашишни режалаштиргани хабар қилинганди.