Расмий Москва ва Теҳрон ҳукумати ИШИДга қарши курашда ҳамкорликни бошлашларини маълум қилишди. Бу ҳақда икки мамлакат ТИВлари хабар қилди.

Баёнот икки давлат дипломатик идоралари раҳбарларининг ўринбосарлари ўртасида бўлиб ўтган Яқин Шарқ муаммосига бағишланган музокара якунига кўра қабул қилинди.

Ҳужжатда Суриянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги бирламчи аҳамият касб этган ҳолда сиёсий диалог юритиш зарурлиги таъкидланди.