Россиялик мусулмонлар Мозамбикда Қурбон ҳайитида сўйиладиган қўйлар учун 20 минг доллар жамғаришди

Жамият 22 Сентябрь 2015 2225

Россиялик мусулмонлар Мозамбиклик диндошларига Қурбон ҳайитида қурбонлик қилиши учун тахминан 200та қўйга етадиган маблағни юборишмоқда. Бу ҳақда ТАСС Россия Федерацияси Мусулмонлар диний бошқармаси маълумотига асосланиб хабар қилди.

“Биз ҳар бир бош учун 100 доллардан 200та қўйга етадиган маблағни жамғаришга муваффақ бўлдик”, - дея хабар берди бошқарма вакили. Мазкур ташкилот йирик байрамлар арафасида “Закот” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда кам таъминланганлар, нафақахўрлар, ногиронлар ҳамда Африка аҳолиси учун маблағлар йиғади. 2015 йилда аҳолисининг тахминан 18 фоизи исломга эътиқод қиладиган Мозамбик мамлакатига ёрдам кўрсатиш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Қурбон ҳайити 24 сентябрда нишонланади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар