Россиянинг Анапа шаҳрида 13-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари, Литва, Латвия ва Эстония киноижодкорларининг “Киношок” фестивали ҳакамлари таркиб эълон қилинди. Унинг аъзолари орасида ўзбекистонлик таниқли актёр ва режиссёр Рустам Сагдуллаев ҳам бор. Бу ҳақда “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

Режиссёр Ёлқин Тўйчиевнинг “Ҳаётда” фильми ҳам фестивалга йўл олиши маълум қилинмоқда.