Айни пайтда Туркиянинг "Антальяспор" клубида фаолиятини давом эттираётган камерунлик ҳужумчи Самюэль ЭтоО Golden Foot-2015 совринини қўлга киритди.

Ушбу соврин 28 ёшдан катта бўлган футболчиларга кўрсатган яхши ўйинлари учун берилади. Ўтган йили Golden Foot-2014 совринига "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ҳам лойиқ кўрилганди.

Маълумот учун, Это′О ўз вақтида «Леганес», «Реал», «Барселона», «Мальорка», «Анжи», «Эвертон», «Челси», «Сампдория» ва «Интер» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Бундан аввалроқ, Монакода ўтказилаётган мукофотни топшириш маросимида "Футбол афсонаси" йўналишида россиялик собиқ дарвозабон Ринат Дасаевга ҳам шундай мукофот торширилгани ҳақида хабар берилганди.