ШҲТ Тожикистоннинг генерал Назарзодага қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватлади

Жаҳон 22 Сентябрь 2015 1654

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррорчилик тузилмасининг ижроия қўмитаси Тожикистоннинг генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги террорчилик гуруҳни йўқ қилиш бўйича ўтказган аксилтеррор тадбирларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Сентябрь ойи бошида Тожикистонда мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги террорчилик гуруҳи мамлакатда вазиятни беқарорлаштириш мақсадида бир нечта стратегик аҳамият эга объектларга ҳужум қилди. Бунинг оқибатда ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ҳалок бўлганди.

Тожикистон мутассади муассасалари мавжуд куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда террорчиларни йўқ қилиш бўйича катта миқёсдаги аксилтеррорчилик операциясини ўтказди ва бу тадбирлар 16 сентябрда ўз ниҳоясига етди. Операция давомида Назарзода ва унинг тарафдорлари бартараф этилди.

ШҲТ Минтақавий аксилтеррорчилик тузилмасининг ижроия қўмитаси мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлашга қаратилган ушбу тадбирларни қўллаб-қувватлади ва “учта бало” – террорчилик, айирмачилик ва экстремизмга қарши курашда ШҲТга аъзо давлатлар масъул муассасаларининг ўзаро ҳамжиҳатлигини мувофиқлаштиришни кучайтиришга тайёрлигига ишонтирди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар