Сомали пойтахти Могадишода президент саройи ёнида террорчи-худкуш миналаштирилган автомобилни портлатиб юборди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маҳаллий полиция вакилининг айтишича, портлаш қурбонларга олиб келган, бироқ уларнинг аниқ сони ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Могадишода июль ойида юз берган портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган эди.

Сомалидаги терактлар “Аш-Шабоб” радикал гуруҳининг фаолияти билан боғланиб келинади.