Сунъий ширин таъм берувчилар саратон келтириб чиқариши ростми?

Жамият 22 Сентябрь 2015 3387

Кўп маҳсулотларда сақланувчи, шакар ўрнини босувчи сунъий ширин таъм берувчилар саратон келтириб чиқариши мумкин, деган тушунча мавжуд. Бироқ бу фикр унча ҳам тўғри эмас, яъни кўпчилик маҳсулотлар ва ичимликларда сақланувчи сунъий ширин таъм берувчилар унчалик хафвли эмас.

20-асрнинг иккинчи ярмида ўтказилган тадқиқотлар натижасида ўша пайтда кенг тарқалган шакар ўрнини босувчи сахарин ва аспартамга тамға қўйилди. Гап фақатгина уларнинг шакар каби семизликка олиб келишидагина эмас: гўёки улар саратонга ҳам олиб келиши таъкидланган. Сахарин билан боғлиқ вазиятида каламушларда тажрибалар ўтказилди: сунъий ширин таъм берувчи оқибатида уларда бош мия ўсимтаси юзага келди. Натижада бу тадқиқотлар текширилгунига қадар омма онгида сахарин хавфли нарсага айланиб бўлди.

Кейинроқ ўтказилган синовларда каламушлардан фарқли ўлароқ, сунъий ширин таъм берувчилар инсонларда саратон ўсмалари пайдо бўлиши эҳтимолини оширмаслиги маълум бўлди. Яъни сахарин ва аспартам инсон физиологияси ва хатти-ҳаракатига таъсир килмаслиги уч марта: 1994, 1998 ва 2007 йилларда исботланди. Бундан фақатгина фенилкетонурия ирсий касаллигига эга одамлар истиснодир, чунки улар аспартамда сақланувчи фенилаланинни кам миқдордагина кўтара оладилар.

Бироқ ростини айтганда, сорбитол ва маннитол каби баъзи сунъий ширин таъм берувчилар агар уларнинг истеъмоли чекланмаса, шакар каби зарарли бўлиши мумкин. Шакардан ташқари қўшимча сунъий ширин таъм берувчилар қўшилган маҳсулот ва ичимликлар юрак-қон тизими, иккинчи тур қанд касаллиги ва семириш каби касалликларга олиб келиш эҳтимоли мавжуд.

Шак-шубҳасиз, бу диетик газли ичимликни чекланмаган миқдорда истеъмол қилиш учун сабаб бўла олмайди, бироқ бундай ичимлик ва оддий шакар қўшилган ичимлик орасида танлаш керак бўлса, унда биринчисини истеъмол қилган маъқулроқ, деб тавсия қилишмоқда олимлар.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар