Ўзбекистонга Япониянинг The Sekai Nippo газетаси муҳаррири Сусуму Фужихаши ташриф буюрди. Унинг ташрифдан мақсади Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши ва Ўзбекистон-Япония ҳамкорлиги тўғрисида силсила мақолалар тайёрлашдир.

Ўз сафари чоғида Фужихаши Самарқанд автомобиль заводига ташриф буюриб, ундаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб чиқди.

“Мен бу ерда фақат автобуслар терилади деб ўйлардим, қарасам, ўз модель қаторига эга бутун бошли ишлаб чиқариш экан”, - деди у.

Келажакда у Ўзбекистонга яна ташриф буюриб, маҳаллий автосаноат билан яқиндан танишиш нияти борлигини билдирди.