Тожикистон ислом уйғониш партияси терактлар тайёрлашда айбланди

Жаҳон 22 Сентябрь 2015 2335

Тожикистоннинг расмий ҳокимияти яқинда фаолияти ман қилинган ислом уйғониш партиясини терактлар тайёрлаганликда айблади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий телевидениеда айтилишича, партия биноси текширилганида, у ердан кўплаб схемалар ва ёзувлар топилган. Шу асосда улар террорчиликда айбланмоқда.
Ўтган ҳафта Тожикистонда партия раҳбариятининг 13 нафар вакили қўлга олинган эди. Уларнинг бари исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзодага алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Кўпроқ янгиликлар