Туркманистон саноатчилари ва тадбиркорлари иттифоқи Қирғизистондаги Иссиқкўл бўйида меҳмонхона қурмоқчи. Унинг лойиҳаси Туркманистон ҳукуматига 2015 йил 18 сентябрида тақдим этилди.

Маҳаллий матбуотда таъкидланишича, қурилиш лойиҳаси Туркманистон президентининг топшириғига кўра ишлаб чиқилган.
Бу лойиҳанинг амалга оширилишига ҳуқуқий асос бўлиб Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 5-6 августдаги Қирғизистонга сафари чоғида имзоланган ҳужжатлар хизмат қилади.