Саудия Арабистонидаги кузатув камераси катта ҳажмли ойна баландликдан йўлак бўйлаб секин сайр қилиб кетаётган эркак устига қулашини тасвирга олди, дея хабар бермоқда RT.

Жабрдийда мустақил равишда ўрнидан туриб, ерда ётган бош кийими олди ва ортига қайтиб кета бошлади. Орадан бир оз вақт ўтибгина ҳодиса айбдорлари пастга тушиб, унга биринчи ёрдам кўрсатишни таклиф қилишди.