АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Сурияда нечта рус самолёти борлиги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.

Бироз олдинроқ, АҚШ ҳукуматидаги манбага асосланган ҳолда Суриянинг Латакия туманида Россияга тегишли 28та ҳарбий самолёт борлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.

“Мен Россия ҳарбийларининг Суриядаги амалиётлари тўғрисида сўзламайман, бу ҳақда мазкур ишларни қилаётган Москвадаги кишиларга мурожаат этишингиз лозим. Сурияда бир мақсад – ИШИДнинг қолаётгани маълумот. Шунинг учун 60дан зиёд мамлакат ташкил этган коалиция ўзининг мавжудлигини давом эттиради. Албатта, уларнинг ҳаммаси ҳам авиазарбалар бераётгани йўқ, Сурия ичкарисида ҳарбий мақсадлар бор”, - деди Кирби журналистлар учун ташкил этилган брифингда.

Шунингдек, Кирби Россиянинг Суриядаги мақсадлари қандай қиёфа касб этиши бўйича топишмоқ тузиш истагида эмаслигини айтиб ўтди.

“Унинг ҳарбий ҳаракатлари кенгайиб бораётгани ҳақидаги маълумот бизда хавотирларни келтириб чиқармоқда, мана, нима учун биз ҳарбийлар ўртасида алоқаларни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилаяпмиз. Бироқ у нимани мўлжаллаётганини ўзидан сўрашингиз керак”, - деди у.

Аввалроқ Жон Кирби журналистлар учун ташкил этилган брифингда АҚШ, Россия ва Исроил ҳарбий тузилмалари ўртасида Сурия масаласида уч томонлама музокаралар олиб борилаётгани тўғрисидаги маълуотларни рад этган эди.