Volkswagen компанияси раҳбари “дизел можароси” сабаб истеъфога чиқмоқда

Жаҳон 22 Сентябрь 2015 1778

Volkswagen компаниясининг бош ижрочи директори Мартин Винтеркорн 25 сентябрда ўз ўрнини Volkswagen президенти Маттиас Мюллерга бўшатиб беради. Бу ҳақда Tagesspiegel нашри хабар берган.

Компания кузатув кенгаши президиуми 23 сентябрь куни йиғилиши айтилмоқда.

Сентябрь бошида президиум Винтеркорн билан шартномани 2018 йилнинг охирига қадар узайтиришни маслаҳат берган эди. Аммо компания сўнгги кунларда дунё бўйича 11 миллион автомобилига тегишли катта муаммо билан тўқнаш келмоқда.

Гап автомобилларнинг ҳавога чиқарадиган зарарли газ миқдори текширувларининг сохталаштирилгани натижасида АҚШ ва қатор давлатларда бошланган тергов ишлари ҳақида бормоқда.

Можаролар оқибатида Volkswagen акциялари сешанба куни Франкфуртдаги савдоларда 18,1 фоизга тушиб кетган.

Бундан олдинроқ, Volkswagen 11 млн автомобилга бузуқ дастурий таъминот ўрнатилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар